Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди. Бугун, 19 март куни Ташқи ишлар вазирлигининг Кенгайтирилган ҳайъати йиғилишида вазир ўринбосари этиб тайинланган Шерзод Асадов таништирилган. 

Асадов бунга қадар Ўзбекистоннинг Австриядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва Вена шаҳридаги бошқа халқаро ташкилотлар ҳузиридаги доимий вакили бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси бўлиб ишлаган Фарҳод Арзиев жорий йилнинг февраль ойида Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди. 


Rate Count

110

Rating

3

Rate this article

Share with your friends