Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди

Local

image

Таиланд 93 та мамлакат, жумладан, Ўзбекистон учун амал қилаётган 60 кунлик визасиз режимни бекор қилмоқда. Таиланд ҳукумати жорий йилнинг 26 август куни тегишли қарорни имзолади.

Энди Ўзбекистон фуқаролари Таиландга сафар қилиш учун ҳукуматнинг расмий thaievisa.go.th портали орқали олдиндан электрон виза расмийлаштириши зарур.

Визани қандай расмийлаштириш мумкин?

Расмий thaievisa.go.th порталида паспорт турини танлаш, сафар мақсади ва режалаштирилган муддатни кўрсатиш керак;

Тизимга талаб қилинадиган ҳужжатларнинг тўлиқ пакети, жумладан, хорижга чиқиш паспорти сканери ва фотосуратлар юкланади;

Парвоз санасига қадар 40 АҚШ доллари миқдоридаги виза йиғимини мажбурий тартибда онлайн тўлаш амалга оширилади.

Ҳужжат жорий йил 15 сентябрдан кучга киради. Унгача Ўзбекистон фуқаролари Таиландга аввалги қоидалар бўйича ташриф буюриши мумкин, бироқ ушбу санадан кейинги сафарлар учун e-Visa расмийлаштириш мажбурий ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таиланд Вазирлар Маҳкамаси бундан икки йил аввал қабул қилинган, дунёнинг 93 та давлати фуқаролари учун мўлжалланган 60 кунлик визасиз дастурни бекор қилишни маъқуллагани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends