Тадбиркор билан тил бириктирган солиқчилар ушланди

Crime

image

Тадбиркорлик субъектлари томонидан миллиардлаб сўмлик солиқлардан бўйин товлангани ва айрим солиқ ходимлари қонунбузарликларни яширгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, терговга қадар текширувда 6 та МЧЖ масъул шахслари ҳамда бошқа фуқаролар томонидан қатор қонунбузарликларга йўл қўйилгани маълум бўлган. Улар 32,6 млрд сўмлик қўшилган қиймат солиғини бюджетдан асоссиз равишда қайтариб олган, 195,9 млрд сўмлик маҳсулотларни нақд пулга сотиб, тушумларни банкка кирим қилмаган. Оқибатда 42,5 млрд сўмлик солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаган.

Текширув давомида Тошкент вилояти солиқ бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўтказилган аудит текширувларида ҳам қонунбузарликларга йўл қўйилгани аниқланган. Хусусан, улар текширув ҳужжатларида 5,2 млрд сўмлик солиқларни ҳисобламасдан расмийлаштирган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятида тадбиркорнинг солиқ қарздорлиги ва молиявий жаримасини “ҳал қилиб бериш” эвазига пора олаётган солиқ инспектори қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends