Сувда оқиб кетаётган болаларни қутқармоқчи бўлган қутқарувчилар чўкиб кетди (видео)

Local

image

Ижтимоий тармоқларда тақиқланган жойда чўмилган болаларни қутқарамиз деб қутқарувчиларни ўзи чўкиб кетгани ҳақида хабар ва унги илова қилинган видео тарқалди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳодиса ўрганилганда, ҳолат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир бўлмагани аниқланган. 

Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан дарёлар, ариқлар, каналлар, анҳорлар ва бошқа чўмилиш тақиқланган сув ҳавзаларида чўмилмасликни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, жорий чўмилиш мавсумида Ўзбекистонда 60 нафар одам чўкиб кетганди. Фожиа қурбонларининг аксарияти рухсат этилмаган жойларда чўмилган, айримлари эса ўз эҳтиётсизлиги оқибатида сувга тушиб кетган. 


Tags

FVV

Rate Count

5884

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends