Сурхондарёдаги дарёдан 13 ёшли қизнинг жасади топилди (видео)

Crime

image

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида 13 ёшли қиз Тўпаланг дарёсида оқиб кетди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Маълум қилинишича, туманнинг “Афросиёб” маҳалласида яшаган 13 ёшли Ф.М.нинг Тўпаланг дарёсида оқиб кетгани юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Текширув давомида жорий йилнинг 15 май куни вояга етмаган Ф.М.нинг мурдаси Денов тумани “Иттифоқ” маҳалласидан оқиб ўтувчи Тўпаланг дарёси ичидан тан жароҳатларисиз топилган.

Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, марҳуманинг ўлимига юқори нафас йўлларига сув кириши оқибатида юзага келган механик асфиксия сабаб содир бўлган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида 11-синф ўқувчиси каналда оқиб кетгани ҳақида хабар берилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends