Сурхондарёда ноқонуний университет таъсисчилари 70 дан ортиқ фуқарони “ухлатди”
Crime
−
22 June 2022 9197 1 minute
Сурхондарё вилоятида тегишли рухсатномасиз хусусий университет ташкил этиб, 73 нафар фуқародан 306,9 млн сўм ундирган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Сурхондарёда фуқаролар М.Ж. ва С.С. ўзаро тил бириктириб, “U.A.” МЧЖни ташкил этган. Сўнг ижтимоий тармоқларда (Telegram) “At Termiziy University” хусусий университети каналини очиб, фаолият юритишга тегишли рухсатнома олинмаган университетга ўқишга қабул бошлангани ҳақида хабарлар тарқатган.
Хабарга кўра, улар ушбу университетда ўқиш истагини билдирган 73 нафар фуқаронинг 306,9 млн сўмини тўлов пуллари сифатида қабул қилиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
“Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар! Мамлакатимиз ҳудудида мавжуд нодавлат олий таълим муассасаларига ўқишга ҳужжат топшириш ёки контракт тўловларини амалга оширишдан аввал, уларнинг Ўзбекистон Республикасида тан олинганлигига расмий ахборот каналлари орқали аниқлик киритишингизни сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September