Сурхондарёда “марихуана”ни гугурт қутида тарқатган аёл ва унинг шериклари ушланди (видео)

Crime

−

image

Сурхондарёда фуқароларга қора дори тарқатган аёл қўлга олиниб, унинг хонадонидан 1 килограмм 5 грамм гиёҳвандлик моддаси топилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 сентябрь куни вилоят ИИБ Тезкор-қидирув хизмати, Жиноят-қидирув бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бойсун тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Қорадори-2026” тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичи доирасида тадбир ўтказилган.

Унда 1962 йилда Бойсун туманида туғилган шахс 12 дона гугурт қутисига жойланган, оғирлиги 35,18 грамм бўлган яшил рангли, ўткир ҳидли “марихуана”ни сотаётган вақтида қўлга олинган.

Суриштирув давомида у гиёҳвандлик моддасини Бойсун туманида яшовчи 1971 йилда туғилган шахсдан олганини айтган. Ушбу шахс ҳам қўлга олиниб, гиёҳвандлик моддасини 1977 йилда Бойсун туманида туғилган аёлдан олганини билдирган.

Шундан сўнг аёлнинг хонадонида тинтув ўтказилиб, соф вазни 1 килограмм 5 грамм бўлган “марихуана”га ўхшаш модда аниқланиб, далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида 4 килограмм “гашиш”ни 40 минг АҚШ долларига сотаётган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends