Сурхондарёда Lacetti ёниб кетди (видео)
Local
−
19 February 2020 10590 1 minute
Сурхондарёда Lacetti двигателидаги қисқа туташув автомобилнинг ёниб кетишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Ҳодиса жорий йилнинг 18 февраль куни соат 21:19 да Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани, Дўстлик МФЙ ҳудудида содир бўлган.
Маълум қилинишича, ушбу туманда яшовчи М.Р. бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли транспорт воситаси двигатель қисмидаги электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин юзага келган.
Ҳолат содир бўлган жойга соат 21:22 да ўт ўчирувчилар етиб боришган ва соат 21:30 га қадар ёнғин бартараф этилган.
Ёнғин натижасидан тан жароҳати олганлар йўқ.