Сурхондарёда кўчада қизни дўппослаган эркак ушланди

Crime

image

Сурхондарё вилоятида кўчада қизни дўппослаган эркакка жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, мазкур ҳолат 22 апрель куни Сариосиё туманининг “Ширин” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Чумчуқлижар” чегара постида содир бўлган. Денов туманида яшовчи Д.Б. шу туманда яшовчи К.И. исмли қизни дуч келган жойларига қўли билан уриб, унга тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг 3 май куни Д.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Бухорода уч аёл ва бир эркак олдиндан келишмовчилиги бўлган аёлнинг уйига кириб, уни “самосуд” қилганди.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends