Сурхондарёда 80 ёшли мактаб директори талаба бўлган ўқувчиларига стипендия ваъда қилди

Local

image

Сурхондарёлик 80 ёшли мактаб директори Хосият Қараева талаба бўлган битирувчиларининг ҳар бирига стипендия ваъда қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Денов туманидаги 1-мактаб директори Хосият Қараева олий таълим муассасасига талабаликка қабул қилинадиган битирувчиларига ўз нафақа пулидан ҳар ой стипендия беришни ўз режасига киритган.

“Айни пайтда ўзининг 2,3 миллион сўм нафақасини тўлиқ таълим сифатини ошириш, иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантиришга сарфлашни режалаштирган Хосият Қараевани юртимизда фаолият юритаётган барча педагогларга ўрнак қилса арзийди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, 65 йилдан буён мактабда ўқувчилар билимини ошириб келаётган, бугунги кунда таълим муассасасини бошқараётган 80 ёшли педагог ҳар ой оладиган нафақа пулини иқтидорли ўқувчиларга тарқатиб келади.


Rate Count

343

Rating

3

Rate this article

Share with your friends