Сурхондарё ИИБ бошлиғига икки ўринбосар тайинланди

Local

image

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Подполковник Баҳром Махаматович Хидиров Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Баҳром Хидиров Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Шерзод Файзуллаевич Шодиев Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Шерзод Шодиев ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


Tags

Rate Count

306

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends