Сурияда теракт: армия автобуси портлатилди
World
−
20 October 2021 6908 1 minute
Бугун, 20 октябрь куни Сурия пойтахти Дамашқда теракт содир этилди, ўндан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда SANA хабар берди.
Тонда террорчилар машҳур Дамароуз меҳмонхонаси яқинидаги Раис кўприги атрофида иккита портловчи ускунани ишга туширган. Натижада Сурия армиясининг йўлда ҳаракатланаётган автобуси портлаган.
“Дастлабки маълумотларга кўра, автобусдаги 14 нафар ҳарбий қурбон бўлган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 15 октябрь куни Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида масжид портлатилганди. Натижада юздан зиёд киши қурбон бўлди.
Live
All