Суперкомпьютер “Эл-Класико” фаворитини аниқлади
Sport
−
17:57 1708 1 minute
Нуфузли “Opta” суперкомпьютери Испания чемпионатининг 10-тури доирасида бўлиб ўтадиган “Эль-Класико” учрашуви фаворитини эълон қилди. Унга кўра “Барселона” ва “Реал Мадрид” ўртасида учрашувида каталонияликларнинг ғалаба қозониш имкониятини юқорироқ.
Портал ҳисоб-китобларига кўра, “Барселона”нинг ғалаба қозониш эҳтимоли 54,4 фоизни ташкил этади. “Реал Мадрид”нинг ғалабаси 26,1 фоизга, дуранг натижаси эса 19,5 фоизга баҳоланган.
“Opta” суперкомпьютери 10 мингта симуляция натижаси асосида прогноз тузган. Ушбу кўрсаткичлар “Барселона”ни бўлажак учрашувнинг асосий фаворити сифатида кўрсатмоқда.
Қайд этиш жоиз, суперкомпьютер прогнози ўйин натижасини кафолатламайди. Учрашувдаги якуний натижа майдондаги воқеаларга боғлиқ бўлади.
Маълумот учун, “Эль-Класико” учрашуви бугун, 25 октябрь куни “Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал Мадрид” дарвозабони Тибо Куртуа грипп билан касаллангани сабабли “Барселона”га қарши сафар учрашувини ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилганди.
Live
All