Starship космик кемаси ўз тарихидаги илк орбитал парвозга йўл олди

Interesting

−

image

SpaceX компанияси 14-бор Starship кемасини учирди, у илк бор орбитага чиқди ва 26 та Starlink V3 сунъий йўлдошини фазога олиб чиқди. Бу ҳақда компания хабар берди.

Қайд этилишича, бўлажак миссия Starship кемасининг Ер орбитасига илк парвози бўлади. Бунгача бўлган синовлар хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда синовлар ўтказиш имконини берувчи суборбитал траекториялар бўйича амалга оширилган.

SpaceX вакилларининг айтишича, орбитага чиқиш тўлиқ ва тезкор қайта фойдаланилувчи тизимни ишлаб чиқишнинг кейинги босқичини очиб бериши керак.

“Бўлажак парвоз Starlink V3 сунъий йўлдошларини орбитага олиб чиқишни режалаштираётган биринчи миссия бўлади. Уларнинг парвози тезкорликни ва тезкор алоқа ишончлилигини оширади”, дейилади компания хабарида.

Starship Ердан тахминан 275 км баландликка кўтарилиши ва 6 тага яқин айланишни амалга ошириши керак. Парвоз давомийлиги деярли 10 соатни ташкил этади, шундан сўнг кемани орбитадан чиқариш ва Чилидан ғарбда Тинч океанига қўндириш режалаштирилмоқда.

“Starship’нинг юқори босқичи илк бор орбитага чиқиш манёврини бажариши, 26 та сунъий йўлдошни учириши, коинотда битта Raptor двигатели ёрдамида тормозлаш импулсини амалга ошириши, сўнг бошқариладиган қайтишни ва Тинч океанига қўнишни бажариши керак”, дея қўшимча қилган компания.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ NASA Флоридадаги Кеннеди номидаги космодромдан қиймати тахминан 4 миллиард долларга тенг янги “Nancy Grace Roman Space Telescope” космик телескопини фазога учиргани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic