Собиқ Президентга тегишли қаср сотувга қўйилди 

World

−

image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп номига рўйхатдан ўтган компания Флорида штатидаги океанбўйида жойлашган қасрни 49 миллион долларга сотувга қўйди. Бу ҳақда "The New York Post" хабар берган.

Уй Палм-Бич курорт шаҳрида жойлашган. Кўчмас мулк Трампнинг ўзи ҳозир оиласи билан яшайдиган Мар-а-Лаго қароргоҳига яқин. 

Қайд этилишича, қасрнинг келажакдаги эгаси собиқ Президентнинг гольф клубига тўлиқ аъзолик ҳуқуқини олади. 

Икки қаватли қаср тахминан 3 минг 185 квадрат метрни ташкил этади, унда саккизта ётоқхона, тўққизта ҳаммом, кутубхона, меҳмонхона ва терраса мавжуд. 

Бино 1956 йилда қурилган, аммо замонавий таъмирдан чиққан. 

Уйнинг асосий хусусияти - океанга қараган панорамали терраса ва кимсасиз пляж.


Tags

Rate Count

943

Rating

3

Rate this article

Share with your friends