Скалони Аргентина терма жамоасида қоладиган бўлди
Sport
−
11:33 283 1 minute
Аргентина футбол ассоциацияси (АФА) миллий терма жамоа бош мураббийи Лионель Скалони билан шартномани 2030 йилгача узайтирди. Бу ҳақда ассоциация президенти Клаудио Тапия маълум қилди.
“Бу бутун Аргентина футбол оиласи учун жуда муҳим кун. Биз Лионель Скалони Аргентина терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлашда давом этишини эълон қиламиз”, дейди Тапия.
Скалони 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида Испаниядан 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг, Аргентина терма жамоасини тарк этиши мумкинлиги ҳақида гапирган эди. Скалонининг АФА билан аввалги шартномаси 2026 йил охиригача мўлжалланган эди.
Маълумот учун, 48 ёшли мутахассис 2018 йилдан буён Аргентина терма жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 2022 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди, 2021 ва 2024 йилларда икки марта Америка кубогини қўлга киритди. Шунингдек, 2022 йилда Финалиссимада ҳам зафар қучди.
Live
All