“Сити” Ҳоландни сотиш вариантини кўриб чиқмоқда – ОАВ
Sport
−
12:14 298 1 minute
“Манчестер Сити” Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни 2027 йил ёзги трансфер ойнасида сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “El Nacional” нашри хабар берди.
Манбага кўра, манчестерликлар муносиб таклиф тушган тақдирда 26 ёшли футболчини 175 миллион еврога сотишга тайёр. Ҳужумчига “Реал Мадрид”, “Барселона”, “Пари Сен-Жермен” ва “Ливерпуль” клублари қизиқиш билдирмоқда.
Ҳоланднинг эҳтимолий кетишига сабаб сифатида “Манчестер Сити”нинг молиявий аҳволи билан боғлиқ ноаниқликлар келтирилмоқда. Норвегиялик футболчи 2022 йилда “Боруссия Дортмунд”дан 60 миллион евро эвазига Манчестер клубига ўтган.
“Transfermarkt” маълумотларига кўра, Ҳоланднинг бозор қиймати 220 миллион еврога баҳоланмоқда. У “Барселона” вингери Ламин Ямаль билан биргаликда дунёнинг энг қиммат футболчилари қаторида турибди.
Маълумот учун, норвегиялик ҳужумчининг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2034 йил ёзигача амал қилади. Аввалроқ у Манчестер клубига содиқ қолиш ниятида эканини билдирганди. Бироқ клубнинг қуйи дивизионга туширилиши эҳтимоли унинг келажагига таъсир қилиши мумкин.
Live
All