Сирдарёда 3,4 млрд сўмлик “свет” ўмарилди

Crime

image

Сирдарё туманида 3,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Бош прокуратура штаби томонидан Сирдарё туманида ўтказилган назорат тадбирида “Д. И.” фермер хўжалигига қарашли сув насоси ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилган ҳолда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 3 миллиард 464 миллион сўмлик зарар етказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳрида 5,4 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧж фош этилганди.

Зарнигор Худойбердиева


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends