Андижонда 5,4 млрд сўмлик “свет” ўмарилди
3-саҳифа
−
14:35 693 1 дақиқа
Андижон шаҳрида 5,4 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧж фош этилди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Бош прокуратура штаби томонидан Андижон шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида “И. Ш.” МЧЖга тегишли ишлаб чиқариш цех ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик ортидан электр таъминоти корхонасига 5 миллиард 461 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Денов туманида 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланганди.
Live
Барчаси