Синдоров Жаҳон кубогининг кейинги босқичига чиқди

Sport

−

image

Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида мезбонлик қилаётган шахмат бўйича Жаҳон кубоги баҳслари давом этмоқда. Мусобақада ўз юришини давом эттираётган ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров турнирнинг 1/16 финалига йўл олди.

1/32 финалида Синдоров франциялик Максим Ваше-Лаграв билан баҳс олиб борди. Биринчи партияда ўзбекистонлик шахматчи оқ доналарда ҳаракатланиб, дурангга имзо чекди. 2-партияда Синдоров қора доналарда ўйнаган бўлса ҳам, ажойиб юришлар қилиб рақибидан устун келди. Ғалаба орқали ўзбекистонлик шахматчи қимматли рейтинг очколарига ҳам эга бўлди.

Энди Синдоров 1/16 финалда ҳиндистонлик Аржун Эригайси билан куч синашади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ икки Ўзбекистон вакили Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Ёқуббоев мусобақадаги иштирокини тўхтатганди. Абдусатторов Жаҳон кубогининг 1/64 финали баҳслари доирасида рейтингда ўзидан 60 поғона пастда бўлган туркиялик рақибига имкониятни бой бериб қўйган бўлса, Ёқуббоев Венгрия вакилига 1:1-1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends