Симоне Индзаги МЮ таклифини рад этди – манба

Sport

image

“Манчестер Юнайтед” ҳозирда Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубини бошқараётган Симоне Индзагини бош мураббий сифатида тайинлашга қизиқиш билдирди, аммо Индзаги МЮ таклифини рад этди. Бу ҳақда “Tuttosport” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Манчестер Юнайтед” Рубен Аморим ишдан бўшатилганидан сўнг, Индзагига боғланиб, унга Англия Премьер-лигасида энг юқори маош олувчи мутахассислардан бирига айланиш имкониятини таклиф қилган. Таклиф этилган маош йилига тахминан 15 миллион фунт эканлиги айтилмоқда. Бироқ италиялик мутахассис “Ал-Ҳилол”даги вазифасида қолишга қарор қилган ва инглиз клуби таклифини рад этган.

Маълумот учун, Рубен Аморим жорий йилнинг 5 январь куни “Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиққан эди. Ҳозирда жамоа Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 20 та ўйиндан 31 очко тўплаб, олтинчи ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сульшер шартноманинг муддатига қарамасдан, клубни вақтинчалик бош мураббий сифатида яна бошқаришга тайёр эканини билдирган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends