Си Цзиньпин 11 йил ичида илк бор АҚШга боради

World

image

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин жорий йилнинг 23-25 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан Амeрика Қўшма Штатларида бўлади. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

“ХХР Раиси Си Цзиньпин 23-25 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан Амeрика Қўшма Штатларига ташриф буюради”, дейилади Хитой ташқи сиёсат идораси ахборотида.

Қайд этилишича, ташриф АҚШ Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан амалга оширилмоқда. Америка етакчиси жорий йилнинг май ойида ХХРга қилган ташрифи чоғида Хитой раҳбари ва унинг рафиқасини мамлакатга боришга таклиф этган.

Ташрифнинг марказий воқеаси Си Цзиньпин ва Дональд Трампнинг учрашуви бўлади. Томонлар икки томонлама муносабатларни, шунингдек, долзарб халқаро масалаларни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

“ХХР Раиси Си Цзиньпин АҚШ Президенти Дональд Трамп билан Хитой-Америка муносабатларига, шунингдек, глобал тинчлик ва тараққиётга оид асосий масалалар бўйича атрофлича фикр алмашади”, деб хабар берди ХХР ТИВ.

Маълумот учун, бўлажак ташриф Си Цзиньпиннинг сўнгги ўн йилдан ортиқ вақт ичидаги АҚШга илк ташрифи бўлади. У охирги марта мамлакатга 2015 йилнинг сентябрида, Америка администрациясига Барак Обама раҳбарлик қилаётган пайтда ташриф буюрган. 

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп жорий йилнинг 14 ва 15 май кунлари Си Цзиньпин билан учрашиш учун Хитойга ташриф буюрганди. Трамп ундан олдинги Хитойга ташрифини ўзининг биринчи президентлик даврида – 2017 йилнинг 8-10 ноябрь кунлари амалга оширган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends