Швейцарияда ҳам намойишлар: икки шаҳарда полиция билан тўқнашувлар юз берди (видео)
World
−
15:19 504 2 minutes
Швейцариянинг Цюрих ва Базель шаҳарларида бугун, 1 ноябрга ўтар кечаси юзлаб киши иштирокида намойишлар бўлиб ўтди. Норозилик намойишлари полиция билан тўқнашувларга айланиб, автомобиль ва ахлат қутилари ёқилди, дўконларнинг ойналари синдирилди. Бу ҳақда SRF хабар берди.
Қайд этилишича, намойишлар “On en a marre – en Suisse aussi” (“Бизнинг ҳам сабримиз тугади – Швейцарияда ҳам”) шиори остида ўтказилган. Ушбу шиор Францияда бўлиб ўтаётган норозилик намойишларига ҳамоҳанг тарзда танланган.
.png)
Цюрихда юзлаб киши, айримлари Хэллоуин ниқобларини тақиб олган ҳолда, маҳаллий вақт билан соат 22:30 атрофида шаҳар марказидаги Langstrasse кўчасида тўпланган. Олмон Helvetiaplatz майдони томон ҳаракатланганида мушаклар ва машъалалар ёқилган.
.png)
Намойишчилар майдонга етиб келгач, вазият кескинлашган. Автобус бекатининг ойнали бошпанаси шикастланган, ахлат қутилари, велосипедлар ва бошқа буюмлардан қурилган тўсиққа ўт қўйилган.
.png)
Полиция намойишчиларни тарқатиш учун сув пуркагичлардан фойдаланган. Шаҳар полицияси маълумотига кўра, тартибсизликлар иштирокчиларининг кичик гуруҳлари шаҳарнинг турли жойларида ахлат қутиларини ёқиб юборган. Шунингдек, бир автомобилга ўт қўйилган, бир нечта дўконнинг ойналари синдирилган.
.png)
Полиция ходимларига мушаклар, бутилкалар ва тошлар отилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари бунга жавобан кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлардан фойдаланган. Тўқнашувлар тахминан соат 01:30 гача давом этган.
Шунингдек, тиббий ёрдам чақируви бўйича воқеа жойига келган полиция патрулига оломон ҳужум қилган. Хизмат автомобилига зарар етказилган, ходимлар эса ортга чекинишга мажбур бўлган. Шу сабабли улар бахтсиз ҳодиса оқибатида оёғидан оғир жароҳат олган ўсмирга ёрдам бера олмаган.
.png)
Базель шаҳрида эса маҳаллий вақт билан соат 21:00 атрофида 150 га яқин киши шаҳар марказига йиғилган.
Бир нечта чиқишлардан сўнг намойишчилар Рейн дарёси устидан ўтган Mittlere Rheinbrücke кўпригидан ўтиб, тарихий марказдаги Marktplatz майдонига борган. Кейин улар шаҳарнинг Sankt-Yohann ҳудуди томон йўл олган. У ерда айрим намойишчилар ахлат қутилари ва металл тўсиқлардан қурилган баррикадаларга ўт қўйган. Шундан сўнг полиция аралашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германиянинг Франкфурт шаҳрида ёшлар намойиши вақтида тартибсизликлар юз бергани ҳақида хабар берилган эди. Намойишчилар камида иккита дўконни талон-торож қилиб, яна бир нечта савдо нуқтасига зарар етказган. Мамлакатнинг 34 та шаҳрида ўтказилган намойишларда ёшлар таълимга кўпроқ маблағ ажратиш, яшаш харажатларини камайтиришни талаб қилиб, мажбурий ҳарбий хизматга қарши чиққан.
Live
All