Шу етмай турганди. Тошкентда келинлар паради ўтказилади

Local

image

Тошкентда “Либос: гўзаллик, иффат ва маданият” шиори остида Shosh-fest — аёллар модаси фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2 июль куни Tashkent City боғида бўлиб ўтадиган фестивалда дизайнер ва модельерлар яратган миллий либослар ва никоҳ кўйлаклари намойиш этилади. Унда 300 нафар қиз иштирок этиши кутилмоқда.

7 июль куни Hilton меҳмонхонасида — Shosh-fest мегафестивалининг якуний босқичи ўтказилади. 

“Ғолибларни саралашнинг асосий шартларидан бири — либосларда акс этган миллийлик ва замонавийлик уйғунлигига урғу бериш. Иштирокчилар ишларига профессионал дизайнер ва модельерлар, тарихчи ва санъатшунослар, тўқимачилик ва енгил саноатининг етук мутахассисларидан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати баҳо беради”, дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

570

Rating

3

Rate this article

Share with your friends