Шторм сигнали! Ўзгидромет қор кўчкисидан огоҳлантирди

Local

image

Гидрометеорология хизмати маркази Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи борлигидан огоҳлантирди.

Марказ маълумотига кўра, 28 ноябрь маҳаллий вақт билан соат 11:00 дан 29 ноябрь соат 08:00 гача Чимён тоғ зонасида қор кўчкиси хавфи сақланиб туради.

Шунингдек, 28 ноябрь маҳаллий вақт билан соат 11:00 да А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довонида ҳам кўчки хавфи ортади.

Аввалроқ, Қамчиқ довони кучли шамол ва қор кўчкиси хавфи туфайли автотранспорт воситалари ҳаракати учун ёпилгани ҳақида хабар берган эдик. Кейинроқ йўлларда тозалаш ишлари олиб борилганидан кейин довонда транспорт воситалари ҳаракати қайта тикланди.


Rate Count

99

Rating

3

Rate this article

Share with your friends