Шовот туманига янги ҳоким тайинланди
Local
−
29 March 2022 14405 1 minute
Бугун, 29 март куни Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Шовот тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Хакимбой Отахонов ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Хоразм вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Одилбек Садуллаевич Ортиқов Шовот тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Сессияда шунингдек, Шовот туманини 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган Йўл харитасининг тақдимоти ўтказилган.
Live
All