Шомуродов янги мавсумни гол билан бошлади
Sport
−
17 August 5649 1 minute
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари – Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев Туркия Суперлигасининг янги мавсумини гол ва ассист билан бошлади.
Кеча, 16 август куни 1-тур доирасида “Башакшехир” ўз майдонида “Кожaэлиспор”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда ҳар икки ўзбекистонлик футболчи ҳам асосий таркибда майдонга тушди.
Ҳисоб 14-дақиқада очилди. Аббосбек Файзуллаев жамоадоши Кристофер Оперининг голига ассистентлик қилди. 23 ёшли ярим ҳимоячи 63-дақиқада захирага олинди.
Элдор Шомуродов эса учрашувни асосий таркибда бошлаб, 75 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Ўзбекистонлик ҳужумчи 72-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, янги мавсумдаги биринчи голини урди.
Шу тариқа, “Истанбул Башакшехир” янги мавсумни ишончли ғалаба билан бошлади.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов ўтган 2025-2026 йилги мавсумда Туркия Суперлигасида тўпурари бўлганди.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November