Шомуродов Туркияда чемпионат тўпурарига айланди
Sport
−
11:04 1266 2 minutes
Кеча, 18 октябрь куни Туркия чемпионатининг саккизинчи турида “Истанбул Башакшеҳир” жамоаси “Газиантеп” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчи Элдор Шомуродов гол урди ва голли узатмани амалга оширди.
Шомуродов учрашувнинг 9-дақиқасида ҳисобни очди. “Истанбул Башакшеҳир”нинг узоқ давом этган ҳужумидан сўнг ўзбекистонлик футболчи жарима майдончасида тўпни қабул қилиб олиб, уни дарвозага йўллади. Ушбу голдан сўнг Шомуродов тўпурарлар пойгасида Муҳаммад Салоҳга етиб олди. Ҳар икки футболчи ҳисобида 7 тадан гол мавжуд бўлиб, улар мусобақа тўпурарлари рўйхатида пешқадамлик қилмоқда.
“Sofascore” статистик портали ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг ўйиндаги ҳаракатларини 7,4 баллга лойиқ кўрди.
Шомуродов учрашув давомида дарвоза томон бир марта зарба берди. Унинг кутилган голлар кўрсаткичи (xG) 0,71 ни ташкил этди. Ўзбекистонлик футболчи тўпга 41 марта тегинди, шундан тўрттаси рақиб жарима майдончасида амалга оширилди.
Ҳужумчи 27 та узатманинг 21 тасини аниқ бажарди – 78 фоиз. Шунингдек, у учта дриблингдан бирини муваффақиятли амалга оширди (33 фоиз). “Истанбул Башакшеҳир” ярим ҳимоячиси Андреас Сков Олсен 7,9 балл билан жамоасининг энг юқори баҳосини олди.
Ушбу ғалабадан кейин “Истанбул Башакшеҳир” очколарини 11 тага етказди ва турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда. “Газиантеп” ҳисобида эса саккиз очко мавжуд. Туркия Суперлигасида “Галатасарой” 19 очко тўплаган ҳолда жадвал пешқадами бўлиб турибди.
Live
All