Президент Администрацияси бош консултанти молия вазирига ўринбосар бўлди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПҚ-4327 сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг давлат бюджети масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Шоҳруҳ Шотурғунович Шораҳметов тайинланди.

Шоҳруҳ Шораҳметов 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган,  миллати ўзбек,  маълумоти олий. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ва 1999 йилда Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисодчи,  молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган. 

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш,  инвестицион ва ташқи иқтисодий сиёсатни амалга ошириш масалалари бўйича бўлинмасининг бош консултанти лавозимида фаолият кўрсатиб келган. Молия – иқтисод соҳасидаги иш стажи 18 йил. 


Rate Count

34

Rating

3

Rate this article

Share with your friends