Ширин шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Local
−
01 November 2023 7259 1 minute
Ниёз Ҳазратқулов Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
Бугун, 1 ноябрь куни Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев қатнашган сессия ишида ташкилий масалалар кўриб чиқилган.
Айни кунга қадар “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки Гулистон филиали бошқарувчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Ниёз Ҳазратқулов Намозбоевич шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.
Аввалроқ Ширин ҳокими Сарвар Султонов Мирзаобод тумани ҳокими сифатида иш бошлагани тўғрисида хабар берилганди.
Шунингдек, олдинроқ Анвар Каримов Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ҳоким этиб тайинланганди.
Live
AllJizzaxda 10 yoshli qiz zo'rlandi
06 October