Шимолий Ирландияда 300 га яқин мактабга бомба билан таҳдид қилинди

World

−

image

Кеча, 19 октябрь куни Шимолий Ирландияда 300 га яқин мактаб электрон почта орқали бомба ҳақида таҳдидли хатлар олди. Бироқ полиция хабарларни сохта деб баҳоламоқда. Бу ҳақда “The Irish Times” хабар берди.

Полиция маълумотларига кўра, 300 га яқин мактаб бир хил мазмундаги таҳдидли хатлар олганини маълум қилган. Буюк Британиянинг бошқа ҳудудларидаги айрим мактабларга ҳам шундай хабарлар келиб тушган. Полиция хатлар мамлакат ташқарисидан юборилганини тасдиқлаган.

Шимолий Ирландия Таълим вазири Пол Гиван дастлаб 150 дан ортиқ мактабга таҳдидли хатлар келиб тушганини билдирган. У журналистларга берган интервьюсида хатларда мактаблар ҳудудига портловчи қурилмалар жойлаштирилгани ҳақидаги огоҳлантиришлар бўлганини айтган.

Пол Гиваннинг айтишича, Таълим бошқармаси полиция билан фавқулодда учрашувлар ўтказган.

“Ҳозирда биз буни реал таҳдид деб баҳоламаяпмиз. Бироқ бу ҳолат жуда катта хавотирга сабаб бўлди”, дейди вазир.

Унинг айтишича, таҳдидлар сабаб айрим мактаблар вақтинча ёпилган. Пол Гиван ёшларнинг таълим олишига халақит берилганини кескин қоралаган.

Маржона Маманиёзова


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends