Шавкат Мирзиёев янги энергетика қувватларини ишга туширади
Local
−
05 December 2025 6052 1 minute
Бугун, 5 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида тантанали маросим бўлиб ўтади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Тадбирда янги энергетика қувватлари ишга туширилади ҳамда навбатдагиларининг қурилиши бошланади.
Шунингдек, тадбир доирасида давлат раҳбари Бирлашган Араб Амирликлари, Озарбайжон, Қирғизистон, Саудия Арабистони, Туркия ва Хитой делегацияларини қабул қилади.
Live
All