Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Сербияга борди

Local

image

Бугун, 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Белград шаҳрига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Сербия ҳаво ҳудудида Ўзбекистон етакчисининг самолётига мезбон мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилган.

Никола Тесла номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва унинг рафиқаси кутиб олган.

Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилиб, Фахрий қоровул саф тортган.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага бошланади. Дастурга мувофиқ, Ўзбекистон – Сербия олий даражадаги музокаралари ҳамда икки мамлакат расмийлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес форуми ўтказилиши режалаштирилган.

Уларнинг якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends