Шавкат Мирзиёев Пезешкиённи туғилган куни билан табриклади
Local
−
18:35 386 1 minute
Бугун, 29 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, суҳбат аввалида давлат раҳбари Эрон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат ва масъулиятли давлатчилик фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаган.
Мулоқот давомида кенг қамровли ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Ўзбекистон ва Эрон Президентлари минтақавий кун тартиби ҳамда бўлажак тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашган.
Live
All