Шавкат Мирзиёев футболни қаерда ва ким билан кўриши маълум бўлди
Sport
−
17 June 25081 1 minute
Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев эртага, 18 июнь куни Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини оила даврасида, набиралари билан томоша қилади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Президентимиз эртанги матчни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қиладилар. 18 июнь куни барча давлат ташкилотларида иш вақтини соат 10 да бошланишини белгилаб бердилар”, дейди Шерзод Асадов.
Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатдаги илк учрашуви муносабати билан барча давлат ташкилотларида иш вақтини соат 10:00 да бошланишини белгилаб берди.
Маъумот учун, Ўзбекистон Жаҳон чемпионатидаги тарихий учрашув Колумбияга қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан 07:00да Мексикадаги “Атстека” стадионида бўлиб ўтади. Кейинги баҳсларда эса Фабио Каннаваро шогирдлари Португалия (23 июнь) ва Конго Демократик Республикасига (28 июнь) қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов жароҳати сабабли Жаҳон чемпионатида иштирок этолмаслиги ҳақида хабар берилганди.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August