Шавкат Мирзиёев “ACWA” компанияси бошқаруви раисини қабул қилди
Local
−
21:18 462 1 minute
Бугун, 16 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ёқилғи-энергетика тармоғидаги инвесторлар кенгашининг биринчи йиғилиши доирасида Ўзбекистон – Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, “ACWA” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мулоқот давомида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва устувор қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинган.

Сўнгги йилларда Саудия Арабистони компанияларининг мамлакат бозорига қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Бунинг натижасида “яшил” энергетика, замонавий инфратузилмалар, юқори технологиялар, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Томонлар эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли бажариш орқали икки томонлама амалий ҳамкорликни янада юқори босқичга кўтаришга тайёр эканини қайд этган.
Учрашув якунида саудиялик инвесторлар Ўзбекистонда яратилган қулай инвестиция муҳити учун яна бир бор миннатдорлик билдирган.
Live
AllJizzaxda 10 yoshli qiz zo'rlandi
06 October