Шам заводидаги йирик ёнғинда ўзбекистонлик жабрланди (видео)
Local
−
26 August 2019 8482 1 minute
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида юз берган ёнғинда Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси маълумот берди.
Жорий йилнинг 22 август куни Санкт-Петербургдаги шам заводида юз берган ёнғин оқибатида 2 киши, жумладан Ўзбекистон фуқароси А. О. жароҳатланди. Улар И.И.Жанелидзе номидаги Санкт-Петербург тез ёрдам илмий-тадқиқот институтига ётқизилган. Куйиш натижасида жароҳат олган ўзбекистонликнинг аҳволи оғир.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт муассасалари билан алоқа ўрнатган.
Live
AllPrezident nukusliklar bilan samimiy suhbatlashdi
18 September