Мисрдаги оммавий ЙТҲда 18 киши ҳалок бўлди
World
−
26 March 2020 8664 1 minute
Бугун, 26 март куни Мисрнинг Қоҳира шаҳрида жойлашган Хелуан туманида оммавий йўл транспорт ҳодисаси рўй берди. Оқибатда 18 киши ҳалок бўлди, 12 киши эса турли даражада яраланди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, қурилиш моллари ортилган юк машинаси катта тезликда ҳаракатланган ва бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг, 15 та машинани босиб ўтган ва полиция блокпостида тўхтатилган.
Ҳалок бўлганларнинг аксариятини йўлда турган микроавтобус йўловчилари ташкил этмоқда. Юк машинаси ҳайдовчиси тирик қолган ва у полиция томонидан ушланган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August