“Сендан угина…” Трамп сиёсий маҳбусларнинг озодлиги эвазига Россияга санкцияларни юмшатади
World
−
08:53 774 2 minutes
АҚШ Президенти Дональд Трамп Россияга қарши санкцияларни сиёсий маҳбусларни озод қилиш эвазига юмшатиш ғоясини маъқуллади. Бу ҳақда “The Atlantic” хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур таклифни АҚШ Президентининг махсус вакили Жон Коул илгари сурган. У аввалроқ Беларусда санкцияларни юмшатиш эвазига қарийб 500 нафар сиёсий маҳбуснинг озод этилишига эришган.
Шу билан бирга, АҚШ Беларуснинг калийини йирик миқдорда сотиб олиш бўйича келишувни муҳокама қилмоқда. Коулнинг сўзларига кўра, бу музокараларда Россия ҳам иштирок этмоқда. Сабаби Европа санкциялари туфайли Беларусь калийини Россия ҳудуди орқали олиб чиқишга тўғри келади.
Нашрнинг ёзишича, Коулнинг Россияга нисбатан режаси ҳозирча дастлабки босқичда. У Москва ва Вашингтон ўртасидаги музокаралардаги боши берк кўчадан чиқишга қаратилган. Таклифга кўра, Россия сиёсий маҳбусларни озод қилса, АҚШ санкцияларни юмшатиши ва савдо битимларини қайта тиклаши мумкин.
Коул бундай келишувлар тинчликка ёрдам беришини ҳисоблайди. Унинг фикрича, иқтисодий алоқалар мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга олиб келиши мумкин.
Украина эса бу ташаббусни қўллаб-қувватламаяпти. Президент Владимир Зеленский “The Atlantic” журналистига уруш тугамагунча Россияга қарши санкцияларни бекор қилишга қаратилган ҳар қандай уринишни тўсиб қўйиш учун қўлидан келган барча ишни қилишини айтган.
Беларусь мухолифати етакчиси Светлана Тихановская эса маҳбусларни санкцияларни бекор қилиш эвазига озод қилиш Россия ва Беларусь ҳукуматларини яна кўпроқ одамларни ҳибсга олишга ундаши мумкинлигини билдирган.
“Улар ҳар доим кўпроқ одамни ҳибсга олиши мумкин, Ғарб эса санкцияларни бекор қилиб, келишувлар тузиш орқали бу режимларга таъсир ўтказиш воситаларини йўқотади”, деган Тихановская.
Нашрга кўра, мазкур ғояни Коулга “Новоя газета”нинг собиқ бош муҳаррири ва Тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреати Дмитрий Муратов таклиф қилган. У Шустер орқали Коул билан боғланган.
Коул ҳозир Россия қамоқхоналарида сақланаётган америкаликлар рўйхатини ҳам тузган. Шунингдек, у Муратов билан бирга Россиядаги сиёсий маҳбуслар, журналистлар ва урушга қарши позицияси сабаб судланган бошқа шахслар рўйхатини шакллантирган. Уларнинг аниқ исмлари ва АҚШ томонидан қандай ён беришлар таклиф қилиниши ҳозирча ошкор этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Россияга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонунни имзолаганди. У Россияга нисбатан қонунда назарда тутилган санкциялар, божлар ва тақиқларни назарда тутади ҳамда кенгайтиради.
Live
All