Сардоба сув омборидаги фавқулодда вазиятга нима сабаб бўлгани маълум қилинди
Local
−
01 May 2020 28953 1 minute
Кечаси ёққан кучли ёмғир ва шамол Сардоба сув омборидан сув чиқишига сабаб бўлган. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24“ телеканалидаги янгиликлар дастурида маълум қилинди.
Дастур лавҳасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарёдаги фаоллар билан мулоқоти жараёни кўрсатилди. Президент аҳолини ваҳима қилмасликка чақирган. Шунингдек, раҳбарлар томонидан барча зарур чоралар кўрилиши таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, Сардоба сув омборида бугун, 1 май куни соат 05:55 да фавқулодда ҳолат юзага келди. Кейинроқ, аҳолини эвакуацияси бўйича ФВВ маълумот берди. Мирзаобод аҳолиси Янгиер шаҳрига кўчирилгани ҳақида ҳам хабар берилди.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August