Санкциялар сабаб илк Россия компанияси дефолтга учради – “Bloomberg”

World

image

“Россия темир йўллари” компанияси евробондлар бўйича мажбуриятини бажара олмагани учун дефолтга учради. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги Кредит деривативлари қўмитасига таяниб, хабар бермоқда.

Гап тўлов муддати 14 март бўлган Швейцария франкидаги еврооблигациялар ҳақида бормоқда. “Россия темир йўллари” тўловни амалга оширишга уринган, бироқ унга нисбатан киритилган санкциялар туфайли буни уддалай олмаган.

“The Bell” нашрининг ёзишича, “Россия темир йўллари” дефолт деб тан олинган биринчи Россия компанияси бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ғарб давлатлари Россияни дефолт деб эълон қилса, Москва судга мурожаат қилиш ниятида.


Tags

Rate Count

758

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic