Ғарб давлатлари Россияни банкротга чиқарса, Москва нима қилиши айтилди

Олам

image

Агар Ғарб Россия Федерацияси евробондлар бўйича мажбуриятларини бажармагани учун уни дефолт бўлганини эълон қилса, Москва судларга мурожаат қилади. Бу ҳақда Россия Молия вазири Антон Силуанов “Известия” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Албатта, биз судга мурожаат қиламиз, чунки инвесторлар ўз тўловларини олишлари учун барча зарур чораларни кўрдик. Биз судда хорижий валютада ҳам, рублда ҳам тўлаш учун ҳаракат қилганимизни тасдиқловчи тўлов топшириқларимизни тақдим этамиз. Бу осон жараён бўлмайди. Биз барча қийинчиликларга қарамай, ҳақлигимизни фаол исботлашимиз керак”, дейди Силуанов.

Унинг сўзларига кўра, Ғарб мамлакатлари суд тизимининг холислиги шубҳа остида, чунки ҳозирги инқироз Ғарбнинг демократия ва хусусий мулк дахлсизлигига асосланган пойдевори вайрон бўлганини кўрсатган.

РФ давлат қарзи

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йил 1 февраль ҳолатига кўра, Россия Федерациясининг ташқи давлат қарзи 59,5 миллиард долларни ташкил этади, шу жумладан ташқи облигациялар бўйича қарз - 38,97 миллиард доллар. Жами Россияда 2022 йилдан то 2047 йилгача тўланиши керак бўлган 15 фаол облигацияли кредит мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

3035

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг