Самарқанддаги боғчада “завхоз” тарбиячига пичоқ билан таҳдид қилди (видео)

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги 39-давлат мактабгача таълим ташкилотида хўжалик мудири ходимларга пичоқ билан таҳдид қилгани айтилган видео тарқлади. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу видеодаги ҳолат 2024 йил сентябрь ойида содир бўлган. Хўжалик мудири ҳамда тарбиячи ўртасида ўзаро тортушув оқибатида жанжал келиб чиққан. Воқеа оқибатида жароҳат олган ва жабрланганлар бўлмаган.

Ушбу жанжалдан сўнг 39-ДМТТ хўжалик мудири билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. 39-ДМТТ директори ҳамда тарбиячига нисбатан қонун доирасида жазо чоралари қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида болаларни калтаклаган тарбиячи ишдан четлатилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends