Самарқанддаги бир нечта дўконда йирик ёнғин келиб чиқди (видео)

Local

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятидаги Ургут деҳқон бозорида йирик ёнғин келиб чиққани акс этган видеолар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Маълум қилинишича, кеча, 23 май куни соат 23:05 лар атрофида Ургут деҳқон бозорига яқин ҳудуддаги савдо дўконларида ёнғин юзага келган. 

Ҳодиса жойига зудлик билан туман ФВБ ва ИИБ ходимлари етиб келиб, ёнғин соат 00:30 ларда тўлиқ бартараф этилган.

Воқеа сабаблари юзасидан қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.


Tags

Rate Count

90

Rating

3

Rate this article

Share with your friends