Самарқандда “Жо Байден” номли корхона рўйхатдан ўтди

Local

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида АҚШнинг янги сайланган Президенти “Жо Байден” номи билан тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълумотларга кўра, кеча, 21 январь куни Самарқанд шаҳри Давлат хизматлари маркази томонидан “Joe Biden” номли МЧЖ рўйхатга олинган. Корхона Самарқанд шаҳри Туркистон кўчаси 62-уйда жойлашган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 январь куни Вашингтонда AҚШ Президенти Жо Байден ва вице-президент Камола Ҳарриснинг инаугурация маросими бўлиб ўтди.

Шундан сўнг, Байден расман АҚШнинг 46-президенти бўлди

Байден Президент бўлиши билан мусулмонларга оид фармон имзолади.
 

 


Tags

Rate Count

198

Rating

3

Rate this article

Share with your friends