Самарқандда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинди

Local

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 12-умумтаълим мактаби раҳбари ўқитувчиларни таътил вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Каттақўрғон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан ўрганилиб, ташкил этилган суҳбат жараёнида айрим ўқитувчилар ўз ташаббусларига кўра мактаб таъмирида иштирок этганлигини, айримлари эса мактаб директори томонидан меҳнатга жалб этилганлигини баён қилишган.

Ўрганишлар давомида мактабда бошқа камчиликлар ҳам аниқланган. Ушбу ҳолатларни инобатга олиб, мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси ўз аризасига кўра бекор қилинган.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends