Самарқандда навбатчи шифокор ва фельдшер калтакланди

Crime

image

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида тиббиёт ходимлари калтакланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Унга кўра, 15 июль куни соат 23:00 ларда Пастдарғом тумани Қўшқудуқ маҳалласида жойлашган қишлоқ врачлик пунктига, шу маҳаллада яшовчи 1978 йилда туғилган Х.М. келиб, навбатчи шифокорга фарзандини даволашга келмаганлигини айтиб, шифокор Т.Ф. ва навбатчи фельдшер Н.И.ни уриб тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

434

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends