Самарқандда мудҳиш ЙТҲ натижасида ака-сингил қурбон бўлди

Local

image

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ жорий йилнинг 31 август куни тахминан соат 5:30 да Каттақўрғон тумани “Баландравот” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Бухоро” йўлида содир бўлган. Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида яшаган 30 ёшли А.Б. Nexia автомобилида Каттақўрғон туманида яшовчи 21 ёшли Э.Ғ. бошқарувидаги КамАЗ русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилган.

Натижада Nexia автомашинаси ҳайдовчиси А.Б. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ва автомашинада йўловчи сифатида кетаётган 28 ёшли синглиси Н.Х. жароҳат олиб шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

69

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends