Самарқандда масъуллар суюқ совун баҳонасида 1,1 млрд сўмни “еб юборди”

Crime

image

Самарқанд вилоятида мактабгача ва мактаб таълими тизимида 1,1 млрд сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг масъул шахслари 90 минг 863 дона суюқ совунни қиммат нархларда харид қилгани аниқланган.

Қайд этилишича, ушбу харидлар натижасида 1,1 млрд сўмлик бюджет маблағлари ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилинган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Давлатобод туманида таълим муассасаларига иситиш қозонлари етказиб бериш учун ажратилган 1 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends