Самарқандда давлатга 9 млрд сўмдан зиёд зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Crime
−
18 December 2023 5346 1 minute
Самарқанд шаҳрида тизимга 9 млрд 852 млн сўмдан зиёд зарар келтирган майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Ўрганиш ишлари давомида Самарқанд шаҳрида фаолият юритиб келаётган “Г.Б.М.” МЧЖ 47 дона майнинг қурилмасига эга майнинг фермаси фаолиятини ташкил этгани аниқланган.
Ушбу МЧЖ мебель ишлаб чиқариш цехи шаклида рўйхатдан ўтган, аммо у ерда яширинча майнинг фаолияти билан шуғулланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу МЧЖ томонидан давлат манфаатларига 9 млрд 852 млн сўмдан зиёд қўшимча зарар ундиришга эътибор қаратилди.
“Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида электр тармоғига ноқонуний тарзда уланган майнинг ферма аниқланганди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28